"Реал" юлдузи "Арсенал" нишонига тушди
"Реал Мадрид" ярим ҳимоячиси Арда Гюлер фаолиятини "Арсенал"да давом эттириши мумкин.
Лондоннинг "Арсенал" клуби қишки трансферлар бозорида Мадриднинг "Реал" клуби футболчиси Арда Гюлерни сотиб олиш эҳтимоли паст . Бироқ "канонирлар" ёзда футболчини харид қилиш учун жиддий киришмоқчи. Агар ҳаммаси "тўпчилар"нинг режаси бўйича кетса, футболчи январь ойидаёқ Лондон клубига кўчиб ўтиши ҳам мумкин. Шу билан бирга, турк ОАВлари Гюлер яқин орада "Реал"ни тарк этиши ҳақида ёзишмоқда.
Маълумот учун, туркиялик хавбек жорий мавсумда умумий 30та учрашувда майдонга тушиб, 3та гол урди ва 10та голли узатмани амалга оширди.



Фикрлар