“Реал” юлдузи катта таклифни рад этди

Chery Tigo 7 PRO

ПСЖ раҳбарияти Килиан Мбаппе ўрнига бошқа ҳужумчи қидиришда давом этмоқда. Парижликлар бу позицияга “Реал” ҳужумчиси Родригони мўлжаллаётган эди.

RMC Sport журналисти Фабрис Хоукинснинг маълум қилишича, парижликлар Родриго ва клуб президенти Флорентино Пересга таклиф билан чиққан.

Маълумотларга қараганда, бразилиялик ҳужумчи парижликларга “Реал”да қолишини айтиб, рад жавобини берган.

Клуб раҳбарияти эса, 23 ёшли ҳужумкор футболчи билан хайрлашишга тайёр. “Қироллик клуби” бу трансфердан 150 миллион евро ишлаб олмоқчи.

Родриго Гоэснинг мадридликлар билан шартномаси 2028 йилнинг ярмигача давом этади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!