"Реал" юлдузи клуб билан шартномани узайтиришдан бош тортди
"Реал" ярим ҳимоячиси Тони Кроос клуб билан шартномани узайтирмасликка қарор қилди. Бу ҳақда "The Sun" нашри хабар берди.
Манбага кўра, футболчи келаси йил эркин агент сифатида жамоадан кетишга тайёргарлик кўрмоқда. Шунингдек, Тони бу ҳақда гапираркан, шартноманинг янгиланмаслигига пулнинг алоқаси йўқлигини маълум қилган.
Аксинча, ҳафтасига 210 минг фунт стерлинг миқдорида маош оладиган германиялик юлдуз "қироллик клуби" учун молиявий юк бўлмасликни истамоқда.
Эслатиб ўтамиз, 32 ёшли Кроос "Реал"га 2014 йил "Бавария" сафидан келиб қўшилган. Бу давр мобайнида у Мадрид гранди билан 3 та Ла Лига чемпионлиги ва 4 та чемпионлар лигаси ғолиблигини қўлга киритди.
Фикрлар