"Реал" юлдузи Роналду тўп тепаётган лигага боришни хоҳламади

Мадриднинг "Реал" клуби ҳужумчиси Винисиус Жуниор Саудия Арабистонидан жуда фойдали таклиф олди. Бу орқали Арабистон Винисиусни ЖЧ-2034 арафасида мамлакатнинг асосий футбол юзига айлантирмоқчи бўлди, деб ёзади "The Athletic".

Манбага кўра, вингер Мадриддаги фаолияти яхши бўлгани учун Саудия Арабистони таклифини тезда рад этган.

Эслатиб ўтамиз, ўтган мавсумда "қаймоқранглилар" Испания чемпионати, Испания Суперкубоги ва Чемпионлар лигасида ғолиб чиқди. Якунига етган мавсум давомида Винисиус барча мусобақаларда 39 та учрашувда майдонга тушиб 24 та гол ва 11 та ассистни амалга оширди. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!