"Реал" юлдузига икки бадавлат харидор чиқди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Лондондаги «Арсенал» ва «Челси» скаутлари Туркия ва Италия терма жамоалари ўртасидаги Миллатлар лигаси учрашувидан фойдаланиб, Мадриднинг «Реал» клуби ярим ҳимоячиси Арда Гюлер ўйинини яқиндан кузатди.

Англия гранди клубларининг қизиқиши Гюлернинг «Реал» таркибида мунтазам ўйин амалиётига эга эмаслиги фонида кучайган. «Арсенал» 2026 йил бошидаёқ ёш турк футболчисини Лондонга олиб келишга урингани, аммо ўшанда келишув амалга ошмагани маълум.

Жорий мавсумда Испания чемпионати доирасида Гюлер «Реал» таркибида еттита ўйинда майдонга тушди. 21 ёшли ярим ҳимоячи шу вақт ичида бир бор рақиб дарвозасини ишғол этди ва икки марта голли узатма муаллифига айланди.

Арда Гюлернинг мадридликлар билан тузган шартномаси 2029 йил июнига қадар амал қилади. Футболчининг трансфер баҳоси ҳозирда 100 миллион евро атрофида баҳоланмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!