“Реал” юлдузларини қаттиқ танқид қилишди

Chery Tigo 7 PRO

“Челси”нинг собиқ футболчиси Жон Оби Микел “Реал”нинг тажрибали ўйинчиларидан Начо Фернандес, Дани Карвахаль, Тони Кроос ва Лука Модрични танқид қилди.

- Тони Кроос, Начо Фернандес, Дани Карвахаль ва Лука Модрич каби ўйинчилар Европа Чемпионлар лигасини беш мартадан ютганини кўриш адолатсизлик. Чунки улар ўзлари ўйнаётган позицияда энг зўр футболчилар эмас.

Совринлар сони одамни чалғитиши мумкин. Мен бу футболчиларнинг позициясида улардан кучли бўлган камида ўнта ўйинчининг номини келтиришим мумкин.

Бу гал Чемпионлар лигасида “Боруссия” ғолиб чиқишини истайман, чунки улар бунга кўпроқ муносиб, - деди Жон Оби Микель.

Европа Чемпионлар лигасининг финал учрашуви 1 июнь куни Лондондаги “Уэмбли” аренасида бўлади. Унда “Реал” ва “Боруссия” бош соврин учун курашади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Асманов Асман
24/05/2024 00:58
Кора котак нималар депти, Жон Оби маний Микел)
Шухрат Хусаинов
23/05/2024 18:43
Реалга омад