"Реал"да ким қанча жарима тўлайди?

Deportes Cuatro нашри "Реал" Мадрид клубида футболчиларга нисбатан қўлланиладиган жарималар миқдорини аниқлади.

Юқоридаги манбаага кўра футболчилар машғулот бошланишидан 45 дақиқа аввал клуб қароргоҳига етиб келишлари шарт. Агар 5 дақиқа кеч қолинса 250 евро, 15 дақиқа кеч қолинса 500 евро, ундан кўпроқ муддатга эса минг евро жаримага тортилади. Агар футболчи ҳеч қандай сабабсиз машғулотга келмаса, 3 минг евро жарима тўлайди.

“Реал” кийиниш хонасида мобил телефонлар овозсиз режимда ишлаши керак. Агар кимда-ким бунга риоя қилмаса 500, кейинчалик 1000 евро жарима солинади.

Бундан ташқари “қироллик клуби” футболчилари дам олиш кунлари Мадрид ташқарисига чиқишмоқчи бўлишса, у ҳолда раҳбариятни бундан огоҳ қилишлари керак. Акс ҳолда 1000 евро жаримага тортилишади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!