“Реал”да “малака оширган” ҳужумчини “Челси” ўз таркибга қўшиб олмоқчи

 

Германиянинг “Байер” клуби ҳужумчиси Хавьер Эрнандес Чичарито яна Англия премьер лигасига қайтиши мумкин. Бу ҳақда Bild нашри хабар бермоқда.

Манбанинг маълум қилишича, мексикалик форвардга “Челси” қизиқиб қолган. Шунинг учун “аристократлар” қишки трансферлар мавсумида футболчига таклиф билан чиқишмоқчи.

Хабарларга қараганда, футболчининг Лондонга кўчиб ўтиши “Челси”га 35 миллион фунтга тўғри келиши мумкин.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!