“Реал”да муаммога дуч келган Хаби Алонсони бошқа суперклубда кутишяпти

  • 10 декабрь, 13:13
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Англиянинг амалдаги чемпиони “Ливерпуль” раҳбарияти ҳар эҳтимолга қарши бош мураббий Арне Слотнинг ишдан олиниши ҳолатига ҳозирдан тайёргарлик кўрмоқда.

Tecno

Мерсисайдликлар Арне Слотнинг ўрнига тайинланиши мумкин бўлган мутахассислар рўйхатининг биринчи қаторига Хаби Алонсони қўйди.

Испаниялик мутахассиснинг ўзи ҳам  айни пайтда “Реал”да жиддий муаммоларга дуч келган ва тез орада  истеъфога чиқарилиши мумкин.

Бу ҳақда Caught Offside хабар берди.

Манбанинг маълумотига кўра, мерсисайдликлар Алонсони тактик тафаккури ва клуб билан дахлдорлик ҳисси туфайли жамоа учун идеал мураббий, деб ҳисоблашади. Алонсо 2004—2009 йиллар давомида  “Ливерпуль3 гарафини ҳимоя қилган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!