“Реал”да ўйнаб юрганимдаёқ “Барселона”ни яхши кўрардим!
“Реал”нинг италиялик собиқ ҳужумчиси Антонио Кассано мадридликларнинг ашаддий рақиби “Барселона” мухлиси эканини тан олди.
- Мен “Реал”да ўйнаганман, лекин “Барселона”да тўп тепиш имконим умуман бўлмаган. Шунга қарамай, мен “Барса”ни яхши кўраман ва бу туйғу ҳали ҳам бор.
Мен “Барселона”нинг ўйин услуби ақлдан оздиради. Каталонияликлар фақат ғалаба ҳақида эмас, балки ўйиндан лаззат олишни ҳам ўйлайди. Тўпни ушлаб туриш ва ҳужумга ўйнаш усули зўр.
Бошқа ҳеч қайси жамоа улардек ўйнай олмайди. “Барселона” футболчилари ҳеч кимдан қўрқмай тўп тепади, жуда мардонавор ўйнайди, - деди Антонио Кассано.
Италиялик ҳужумчи 2006-2008 йиллар давомида “Қироллик клуби”да фаолият олиб борган. Бу муддат ичида барча турнирларда 29 марта майдонга тушиб, тўртта гол урган холос.
Фикрлар