“Реал”да янги сардор тайинланди
Мадриднинг “Реал” клуби 2026/2027 йилги мавсуми учун сардорлик иерархиясини белгилаб олди.
Score90 портали маълумотига кўра, жамоанинг асосий сардори сифатида Федерико Вальверде танланган.
Ундан кейинги ўринларда Винисиус Жуниор, Тибо Куртуа ва Родриго Гоэс жойлашган.
Родриго жароҳат туфайли мавсумнинг бир қисмини ўтказиб юбориши сабабли, унинг вазифаларини Андрей Лунин бажаради.
Ўтган мавсумда жамоа сардори Дани Карвахаль эди, Вальверде, Куртуа ва Винисиус эса унинг ўринбосарлари ҳисобланарди.
34 ёшли Карвахаль 30 июнь куни шартномаси якунлангач клубни тарк этди. У “Реал” сафида жами 451 та учрашув ўтказган ва ҳозирда эркин агент ҳисобланади.

Фикрлар