“Реал”га иккита гол урган юлдуз “Барса”га жавоб қайтарди
“Атлетико”нинг аргентиналик ҳужумчиси Хулиан Альварес Испания чемпионатида еттинчи тур қаҳрамонларидан бўлди. 25 ёшли футболчи Мадрид дербисида “Реал” дарвозасини икки бор ишғол қилиб, жамоасининг 5:2 ҳисобидаги ғалабасига катта ҳисса қўшди.
Альвареснинг дублидан кейин бу ҳужумчини “Барселона” ўз сафига қўшиб олмоқчи экани ҳақидаги хабарлар яна авж олди.
Маълумки, Каталония суперклуби анчадан бери жамоанинг 37 ёшли тўпурари Роберт Левандовскига муносиб ўринбосар қидирмоқда. Номзод орасида Хулиан Альварес ҳам бор.
El Nacional нашрининг ёзишича, Хулианнинг ўзи каталонияликларнинг унга эътибор қаратганидан хабардор. Альварес агар “Барселона”дан таклиф тушса, уни мамнуният билан қабул қилишини таъкидлади.
Экспертларнинг айтишича, бу трансферга ўйинчининг трансфер суммаси халақит қилиши мумкин. Transfermarkt портали “Атлетико” билан 2030 йилнинг ёзигача давом этадиган шартномага эга ўйинчини 100 миллион еврога баҳоламоқда.



Фикрлар