“Реал”га Родригонинг “қилиғи” ёқмади, ундан воз кечишади

“Реал” мутасаддилари бразилиялик ҳужумкор футболчи Родриго Гоэс билан хайрлашишга қарор қилди.

Sport.es сайтининг ёзишича, “Қироллик клуби” хўжайинларига Родригонинг Чемпионлар лигаси финалидан олдин “Манчестер Сити” дунёнинг энг яхши клуби эканини таъкидлагани ёқмаган.

Раҳбарият 23 ёшли футболчининг бу эътирофини ҳазм қила олмаяпти ва ёзда ўйинчини трансферга қўймоқчи.

“Реал” вакиллари Родрига бу гапларни бекорга айтмаганини таъкидламоқда. Улар бразилиялик ҳужумчи бошқа таклифларни кўриб чиқишга тайёрлигини билдирганидан кейин “Манчестер Сити”ни мақтай бошлаганига эътибор қаратди.

Маълумотларга қараганда, мадридликлар Родригони 150 миллион евро тикадиган клубга сотиб юборишга тайёр.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!