“Реал”га тўқнаш келган “Барса” катта йўқотишга дуч келди
Испания грандлари – “Барселона” ва “Реал” мавсумолди йиғини доирасида ўзаро ўртоқлик учрашувини ўтказди.
Ўйинда йирик ҳисобда ғолиб чиққан каталонияликлар жиддий йўқотишга учради. Беллашувнинг 29-дақиқасида Андреас Кристенсен мушакларидаги оғри туфайли ўйинни давом эттира олмади ва ўрнини жамоадошига бўшатиб берди.
Биринчи бўлим якунланиши арафасида “Барселона”нинг янги ўйинчиси Илкай Гюндоған ўзини алмаштиришларини сўради. Германиянинг футболчининг ўнг оёқ пайлари шикастлангани учун майдонни тарт этди.
Мутахассисларнинг таъкидлашича, ҳар икки футболчи “Милан”га қарши ўтказиладиган навбатдаги учрашувда аниқ қатнашмайди. Гюндоған “Тоттенхэм” билан бўладиган ўртоқлик ўйинида ҳам жамоасига ёрдамлаша олмайди.
Фикрлар