"Реал" Мадрид ҳимоячиси Альваро Одриосола жамоани тарк этади, дея ёзмоқда журналист Эду Пидаль.

Манбанинг хабарига кўра, 25 ёшли футболчи жамоанинг янги мураббийи Карло Анчелоттининг режаларига кирмаяти. Альваро мадридликлар сафини тарк этишга бирини номзод бўлиб турибди.

Аввалроқ, футболчи хизматига "Интер" ва "Милан" жамоалари қизиқаётганлиги ҳақида маълумотлар тарқалганди. Қолаверса, жамоа билан яна бир нечта етакчи футболчилар хайрлашиши мумкин.

2020/21 йилги мавсумда Одриосола 13та ўйинда майдонга тушиб, 2та гол урган. Унинг "қироллик клуби" билан амалдаги шартномаси 2024 йилгача мўлжалланган.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар