“Реал”ни Германия терма жамоасига айлантиришмоқчи
“Реал”да испанияликлардан ташқари Европа ва Жанубий Американинг бир қатор мамлакатларидан келган футболчилар тўп тепади.
Жамоада немис футболи тарбияланувчиларидан Тони Кроос ва Антонио Рюдигер бор. Айнан мана шу икки ўйинчи “Реал” раҳбариятидан Германия терма жамоаси ҳужумчиси Кай Хаверцни трансфер қилишни сўраяпти. Бу ҳақда Todofichajes нашри хабар берди.
Кай Хаверц “Байер” тарбияланувчиси ҳисобланади. Бундеслигада ўзини яхши тўпурар сифатида намойиш қилганидан кейин “Челси” уч йил муқаддам уни 80 миллион еврога трансфер қилганди. Бироқ немис футболчиси “аристократлар” сафида уч мавсумда ҳам кутилган ўйинни намойиш қила олмади.
Ўтган ёз “Арсенал” катта умидлар билан Хаверцни “Челси”дан 75 миллион еврога сотиб олди. Лекин Кайнинг ишлари “тўпчилар” сафида ҳам юришаётгани йўқ.
“Реал” ҳужум чизиғини кучайтириш мақсадида Хаверцни мавсум охиригача ижарага олиши кутиляпти.
Фикрлар