“Реал

“Барселона”нинг орзусига айланган Лаутаро Мартинес тақдир тақозоси билан “Реал”га ўтиб қолиши мумкин эди.

Аргентинанинг “Расинг” жамоаси академиясида Мартинесни тарбиялаган мураббийларидан Адриан Рубен Фернандеснинг айтишича, мадридликлар скаутлари Лаутаронинг истеъдодини жуда эрта пайқаган ва клубга олиб кетмоқчи бўлганлар.

- У жуда ақлли, мақсад сари интилувчан ва камтар йигит эди. Доим профессионал бўлишга интилган. Лаутаро маслаҳатимизга қулоқ тутди ва “Реал”га рад жавобини бериб, биз билан қолди. “Расинг” таркибида Аргентина олий дивизионида туп сурди. Мана энди у “Барселона”да Месси билан бирга ўйнаб, маҳоратини янада ошириш имконига эга бўлмоқда, - деди Рубен Фернандес.

Лаутаро “Расинг”дан “Интер”га 2018 йили 25 миллион евро эвазига кўчиб ўтган. 22 ёшли футболчи миланликлар таркибида жами турнирларда 66 та ўйинда 25 гол урди. Айни пайтда "Барса" уни қўлга киритиш учун бор имкониятини ишга солмоқда. Трансфер деярли пишиб бўлган. 

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)