"Реал"нинг энг совриндор футболчиси фаолиятини Бундеслигада давом эттириши мумкин
Леверкузеннинг "Байер" клуби "Реал"нинг собиқ ҳимоячиси Марселога қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақда “Foot Mercato” нашри хабар бермоқда.
Ўтган ҳафтада Марсело фаолиятини Франциянинг “Ницца” жамоасида давом эттириши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди.
Шунингдек, 34 ёшли бразилиялик “Лос-Анжелес”дан таклиф олгани, бироқ у Европада қолиш истаги борлигини билдирганди. "Монца"дан ҳимоячига ҳам қизиқиш билдирилган, қолаверса агентлар Марселонинг хизматларини "Лион"га ҳам таклиф қилишган эди.
Маълумот ўрнида, бразилиялик футболчи ёзда “Реал”ни эркин агент сифатида тарк этди. У 2007 йилдан буён “қаймоқранглилар” шарафини ҳимоя қилиб келаётган эди. У "қироллик клуби"нинг энг совриндор футболчиси ҳисобланади.
Фикрлар