“Реал”нинг энг зўр ҳимоячисига мўмай даромад таклиф қилишди
Европанинг бугунги кундаги энг кучли ҳимоячиларидан бири сифатида эътироф этилаётган Антонио Рюдигер фаолиятини Саудия Арабистони профессионал лигасида давом эттириши мумкин.
El Chiringuito нашрининг ёзишича, саудияликлар “Реал” футболчисига тўрт мавсум учун 100 миллион евро маош тўлашга тайёр.
31 ёшли германиялик ҳимоячи “Қироллик клуби”да икки йил ўйнаб, Испания чемпионлиги, мамлакат кубоги ва Европа Чемпионлар лигаси бош соврини қўлга киритди.
“Реал” тажрибали ҳимоячини 2022 йилнинг ёзида “Челси”дан эркин агент сифатида келганида ўз таркибига қўшиб олганди.
Фикрлар