"Реал"нинг "Галатасарой"га қарши қайдномаси эълон қилинди. Таркибда жиддий йўқотишлар бор
“Реал” Мадрид клуби бош мураббийи Зинедин Зидан эртага Чемпионлар лигаси гуруҳ босқич 4-туридан ўрин олган “Галатасарой”га қарши ўйин учун қайдномани эълон қилди.
Унга кўра Хамес Родригес, Гарет Бэйл ҳамда Винисиус Жуниорлар турли сабабларга кўра ушбу учрашувни ўтказиб юборишади.
Дарвозабонлар: Тибо Куртуа, Альфонс Ареола, Диего Альтубе
Ҳимоячилар: Даниэль Карвахаль, Эдер Милитао, Серхио Рамос, Рафаэль Варан, Марсело, Ферлан Менди
Ярим ҳимоячилар: Тони Кроос, Лука Модрич, Каземиро, Федерико Вальверде, Иско
Ҳужумчилар: Эден Азар, Карим Бензема, Лукас Васкес, Лука Йович, Родриго Гоэс
Эслатиб ўтамиз, "Реал" - "Галатасарой" учрашуви эртага 6 ноябрь куни Тошкент вақти билан соат 01:00 да бошланади.
Фикрлар