"Реал"нинг ижарадаги футболчиси АПЛ клублари ўртасида жиддий рақобат пайдо қилди

Мавсумни ижара асосида “Арсенал”да ўтказаётган “Реал” ярим ҳимоячиси Мартин Эдегор АПЛ грандларининг жиддий қизиқишларига сабаб бўла бошлади.

AS нашрининг ёзишича, 22 ёшли норвегиялик футболчини “Челси” ва “Ливерпуль” ўз сафида кўришни хоҳламоқда. Аммо “Арсенал” ҳам Эдегорни қўйиб юбормоқчи эмас ва шу сабабли ёзда “қироллик клуби”дан унинг трансферини сотиб олмоқчи.

“Реал” бош мураббийи Зинедин Зидан эса Эдегорни сотиб юборилишига рози. Боиси, франциялик мутахассис Мартинни ўз жамоасида кўришни хоҳламаяпти.

Мартин Эдегор жорий мавсум Англия премьер-лигасида жами 8 та ўйинда майдонга тушди ва 1 та гол урди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!