"Реал"нинг икки нафар муҳим футболчиси "Монако"га қарши ўйинни ўтказиб юбориши мумкин
"Реал Мадрид" вингери Родриго ва ҳимоячи Антонио Рюдигер Чемпионлар лигасида "Монако"га қарши учрашувда майдонга тушмаслиги мумкин.
"Marca" нашрининг хабарига кўра, бугунги машғулотда Родриго ва Рюдигер жамоанинг умумий гуруҳидан алоҳида шуғулланган. Катта эҳтимол билан улар сешанба куни бўлиб ўтадиган "Монако"га қарши ўйинни ўтказиб юборади. Якуний қарор эртанги машғулотдан сўнг қабул қилинади.
Аввалроқ ҳар икки футболчи ҳам Испания Кубогида "Альбасете"га қарши ҳамда Ла Лигада "Леванте" билан ўйинларда иштирок этмаган эди.
Шунингдек, "Монако"га қарши баҳсда Эдер Милитао, Трент Александер-Арнольд ва Ферлан Менди ҳам "Реал"га ёрдам бера олмайди.



Фикрлар