“Реал”нинг кўп гол урадиган ҳужумчиси кетадиган бўлди

BEPUL PROPAN

“Реал” жамоасида ички рақобат кучлилигидан клуб ўз тарбияланувчиларига ҳам жой топиб бера олмайди. Биринчи жамоага қўшилиш имкониятига эга бўлмаган 21 ёшли ҳужумчи Гонсало Гарсия бошқа жамоага ўтиб кетиши кутиляпти.

21 ёшли футболчи асосан ёшлар лигасидаги ўйинларда иштирок этиб келмоқда. Ёшлар лигасида 34 та учрашувда 24 та гол урган Гонсало Испания кубоги доирасидаги учрашувда асосий жамоада саккиз дақиқа ўйнади. Ўзига кам вақт берилганига қарамай, “Леганс” дарвозасини ишғол қилиб, “Реал”нинг 3:2 ҳисобидаги ғалабасини таъминлади.

Marca нашрининг ёзишича, Гонсало Гарсия  “Реал” асосий таркибига киришдан умидини узган ва юқори даражадаги ўйинларда иштирок этиш учун жамоасини ўзгартиришга тайёр.

Transfermarkt портали томонидан 5 миллион еврога баҳоланаётган Гонсало Гарсияга Ла Лиганинг ўзидан бир неча клуб таклиф билан чиқмоқда. Ҳужумчининг амалдаги шартномаси 2027 йилнинг ёзигача давом этади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!