"Реал"нинг мағлубиятсиз серияси 20 тага етди

  • 11 Jan 14:48
  • Oybek Yo’ldoshev
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

Испания Суперкубоги ярим финалида "Реал Мадрид" "Атлетико" билан тўқнаш келди. Карло Анчелотти шогирдлари 5:3 ҳисобида иродали ғалабани тантана қилиб, турнир финалига йўл олди.

Tecno

Қайд этиш жоиз, “қироллик клуби" кетма-кет 20 учрашувдан бери мағлубиятга учрамади. Пойтахт гранди охирги марта 24 сентябр куни Ла Лигада “матрасчилар”дан мағлуб бўлганди.

Маълумот учун, "қаймоқранглилар" навбатдаги ўйинини 14 январь куни Испания Суперкубоги финали доирасида ўтказади. Учрашув Саудия Арабистонидаги стадионда бўлиб ўтади. "Барселона" - "Осасуна" жуфтлиги ғолиби уларга рақиб бўлади.

Comments

You must be logged in to commet!