"Реал"нинг қишки трансферлар давридаги асосий хариди ким бўлиши маълум

Мадриднинг "Реал" клуби яқинлашиб келаётган қишки трансферлар даврида янги ярим ҳимоячи сотиб олмоқчи.

Marca нашри тарқатган хабарга кўра “қироллик клуби”нинг бу борадаги асосий трансфер нишони “Наполи” хавбеки Фабиан Руис ҳисобланади. Бироқ, унинг шартномасида товон пули белгиланмагани ва неаполликлар ҳам уни қўйиб юборишни режалаштирмаётгани “Реал”га қийинчилик туғдириши мумкин.

Бундан ташқари “Реал” ўтган ёз колумбиялик ярим ҳимоячиси Хамес Родригесни “Наполи”га қўйиб юборишни хоҳламаган эди.

Маълумот учун, Руис жорий мавсум “Наполи” сафида 8 та ўйинда майдонга тушди ва 1 та гол уришга эришди. Унинг трансфер нархи эса 60 млн еврога баҳоланмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Dilshod Muratov
14/10/2019 20:57
Chap qanot xujum...
MBAPPE

Sentarlane xujum...
BENZEMA

Ung qanot xujum...
GARET BEEL