"Реал"нинг собиқ бош мураббийи "Челси"ни бошқаришга яқин
"Челси" испаниялик мутахассис Хаби Алонсони бош мураббийлик лавозимига тайинлашга яқин турибди.
Маълумотларга кўра, лондонликлар мутахассис билан дастлабки музокараларни муваффақиятли ўтказган. Алонсо эса клуб билан узоқ муддатли шартнома имзолашга тайёр экани айтилмоқда.
Шу билан бирга, “аристрократлар” раҳбарияти бошқа номзодларни ҳам кўриб чиқмоқда ва якуний қарор ҳали қабул қилинмаган.
Маълумот учун, 44 ёшли мутахассис 2026 йил январь ойида "Реал Мадрид"дан кетганидан бери ишсиз қолмоқда.

Фикрлар