"Реал"нинг собиқ футболчиси испан клуби бош мураббийи бўлди

  • 5 ноябрь, 2019, 15:10
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

"Реал" Мадрид собиқ ярим ҳимоячиси Гути "Альмерия" клуби бош мураббийи этиб тайинланди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар тарқатмоқда.

Tecno

Айтиш керакки, 43 ёшли мутахассис яқиндагина истеъфога чиқарилган Педро Эмануэлнинг ўрнини эгаллади. Бироқ, ҳозирча шартнома бандлари ошкор этилмаяпти.

Қайд этиш лозимки, бу Гутининг мураббийлик фаолиятидаги илк катта лавозим ҳисобланади. У бунгача “Реал” ёшлар жамоасини ва “Бешиктош” клуби мураббийлар штабида фаолият олиб борган.

Маълумот учун, “Альмерия” айни дамда Сегунда мусобақа жадвалида 2-ўринда бормоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!