"Реал"нинг собиқ ҳимоячиси "Порту"га ўтадиган бўлди

  • 25 июль, 2019, 12:38
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Португалиялик ҳимоячи Фабиу Коэнтрау тез орада "Порту" футболчисига айланади. Бу ҳақда A Bola нашри хабар тарқатмоқда.

Tecno

Юқоридаги манбаага кўра 31 ёшли футболчи “Порту” билан 2021 йилга қадар шартнома имзолаш бўйича келишувга эришган. Томонлар розилиги билан ушбу шартнмоа яна бир йилга узайтирилиши мумкин.

Таъкидлаш керакки, “Реал” Мадрид клубининг собиқ футболчиси “Порту” сафига эркин агент сифатида бориб қўшилади.

Эслатиб ўтамиз, Коэнтрау аслида ПАОК клубига ўтиши керак эди. Бироқ, оилавий сабабларга кўра у грек клуби билан шартнома имзолай олмади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!