"Реал"нинг туркиялик "Мессиси"га Европанинг 5 гранди қизиқмоқда

"Реал" ярим ҳимоячи Арда Гюлер ёзги трансфер ойнасида клуби рўйхатини ўзгартириши мумкин. Бу ҳақда инсайдер Экрем Конур хабар берди.

Манбанинг хабар беришича, туркиялик футболчининг хизматларига Европанинг бешта клуби қизиқиш билдирмоқда. Гюлер учун ПСЖ, "Тоттенхэм", "Арсенал", "Боруссия" Д ва "Байер" курашиб кўради.

Арда ўтган ёзда 20 миллион евро эвазига Истанбулнинг “Фенербахче” клубидан "қироллик клуби"га ўтган эди. Бироқ жароҳатлар туфайли у жорий мавсумда деярли майдонга тушмади. 18 ёшли хавбек жорий мавсум Ла Лигада икки ўйинда қатнашди холос. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!