"Реал"нинг "Валенсия"га қарши ўйини қолдирилиши мумкин. Сабаби...

Испания Ла Лигасининг 12-туридан ўрин олган “Валенсия” – “Реал Мадрид” учрашуви мамлакатда рўй берган даҳшатли довул эълон қилинган мотам сабаб бошқа санага қолдирилиши мумкин. Бу ҳақда Relevo интернет нашри хабар берди.

Манбага кўра, ҳозирда Валенсия провинциясида ўнлаб одамлар довул туфайли ҳалок бўлган. Маҳаллий ҳукумат мотам эълон қилди ва шу сабабли 2 ноябрь, шанба куни бўлиб ўтиши керак бўлган "Валенсия" - "Реал Мадрид" учрашуви бошқа кунга қолдирилиши кутилмоқда.

Аввалроқ, Испания Қироллик футбол федерацияси довул оқибатлари туфайли Испания кубоги биринчи босқичининг иккита ўйинини – “Валенсия” ва “Парла Эскуела”, шунингдек, “Леванте” ва “Понтеведра” жамоалари ўртасидаги ўйинни бошқа муддатга қолдиргани маълум бўлган эди. Ушбу ўйинлар бугун, 30 октябрь куни бўлиб ўтиши керак эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!