"Реал"нинг яна бир собиқ президентида коронавирус аниқланди

“Реал” Мадрид клуби собиқ президенти 72 ёшли Фернандо Мартин коронавирус аломатлари билан касалхонага ётқизилди.

Мартин “Реал”ни 2006 йилда Флорентино Переснинг истеъфосидан сўнг бошқарган. Унинг президентлик даври бор йўғи 2 ой давом этган. Шундан сўнг Рамон Кальдерон клуб президенти бўлган.

Эслатиб ўтамиз, куни кеча “Реал”нинг яна бир собиқ президенти Лоренцо Санс 76 ёшида коронавирус инфекциясидан вафот этган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!