Рекорд натижа! Месси ПСЖга миллионлар олиб келди

ПСЖ мавсумни рекорд даражадаги фойда билан якунланди. Клуб 2021/2022 йилда 700 миллион евро фойда кўрган. Бу ҳақда "L'Équipe" нашри хабар берди. 

Мазкур кўрсаткич 2018/19 йилги мавсумдаги 637,3 миллион евродан иборат натижадан ошиб кетди. 

Парижликлар Мессининг трансфери муносабати билан 11 та янги ҳомийларга эга бўлди. Бундан келган фойда 310 миллион еврога тенг. 

"GOAT" онлайн савдо платформаси билан тузилган шартнома Франция клубига уч йил давомида 50 миллион евро олиб келади. Бундан ташқари, "Qatar Airways" билан ҳамкорлик 60-70 миллион евро атрофида даромад келтиради. 

Леонинг ПСЖга ўтиши футболкалар савдосига ҳам таъсир кўрсатди. Маълум бўлишича, жами 1 миллионга яқин футболка сотилган, уларнинг 60 фоизи эса Мессининг либоси. 

Ўйин кунларидаги фойда ҳам ушбу мавсум 93 миллион евродан 132 миллион еврога кўтарилди. Шунингдек, миқдор келгуси мавсумларда яна ҳам ўсиши кутилмоқда. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!