
Реванш кейинга қолди ёхуд Амит ярим финалда
Бангкок шаҳрида бокс бўйича Осиё чемпионати баҳслари давом этмоқда. Айни пайтга келиб, кечки дастур беллашувлари бўлиб ўтмоқда.
Бироз аввал вазни ҳамюртимиз Ҳасанбой Дўсматов (-52 кг) ҳиндистонлик Амит билан тўқнаш келди. Кескин ва муросасиз ўтган жанг Амитнинг ғалабаси билан якунланди ва ҳиндистонлик боксчи ярим финалланмасини қўлга киритди.
Ёдингизда бўлса, ҳар икки боксчи ўтган йили 2 бор, хусусан, Осиё ўйинларининг финалида тўқнаш келган ва ўшанда ғалаба ҳиндистонлик боксчи ҳар иккисида ҳам ғалаба қозонган эди.
Фикрлар