Рейндерс араблардан “даҳшат” маош оладиган бўлди
Саудия Арабистонининг “Ал-Қодисия” таркибини “Манчестер Сити” ярим ҳимоячиси Тижани Рейндерс билан кучайтиради ва футболчига йилига 20 миллион евро маош тўланадиган беш йиллик шартнома таклиф қилди.
Бу ҳақда De Telegraaf нашри хабар берди.
Манба маълумотига кўра, 28 ёшли футболчи яқин вақт ичида тиббий кўрикдан ўтиши керак.
Аввалроқ ОАВ Саудия Арабистони клуби Рейндерс трансфери учун тахминан 60 миллион евро тўлашга тайёр экани ҳақида хабар берган эди.
Ўтган мавсумда Рейндерс барча мусобақаларда 47 та ўйинда қатнашиб, еттита гол урди ва саккизта голли узатмани амалга оширди. Футболчининг клуб билан амалдаги шартномаси 2030 йил ёзигача мўлжалланган. Transfermarkt портали маълумотига кўра, нидерландиялик футболчининг бозор қиймати 50 миллион еврога тенг.

Fikrlar