Рибери узоқ муддатга дисквалификация қилиниши мумкин (ФОТО)

"Фиорентина" клуби вингери Франк Рибери катта можаронинг асосий қаҳрамонига айланиб қолди.

Sky Sport Italia нашри тарқатган хабарга қараганда франциялик футболчи “Лацио”га (1:2) қарши кечган учрашувда бош ҳакам ёрдамчиси Маттео Пассерига нисбатан жуда қўпол муносабатда бўлгани боис узоқ муддатга дисквалификация қилиниши мумкин.

Аниқроғи, Рибери ўйин якунлангач ҳакамга ўз норозилигини қайта-қайта билдираверган ва уни икки марта туртган.

рибеееее

Эслатиб ўтамиз, Рибери “Фиорентина” сафига жорий ёзги трансферлар даврида эркин агент сифатида келиб қўшилди. У ҳозирча “бинафшаранглилар” сафида жами 9 та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 2 та гол ҳамда 2 та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.