Рио Фердинанд Азар «Реал»га нотўғри вақтда ўтиб қолганидан ҳавотирда

«Манчестер Юнайтед» клубининг собиқ футболчиси Рио Фердинанд ҳужумчи Эден Азар ҳақида гапирди. Бу ҳақда The Mirror нашри хабар берди.

- Агар сиз янги жамоа, «Реал»дек катта клубга ўтар экансиз, доимий тарзда тўп ошириладиган футболчи бўлишингиз лозим. Азар машғулот ва расмий учрашувларда салоҳиятини кўрсатиши керак.

Мен ундан ҳавотирдаман. Азар «Реал»га нотўғри вақтда келиб қолмадимикан, деб қўрқяпман. Улар чўққига чиқадиган даражада эмаслар, чунки бу жамоанинг ёши ўтиб бормоқда, ўйинчиларда ёрқинлик кўринмаяпти. Бу Азарга ҳам таъсир кўрсатиши мумкин, – деди Фердинанд.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!