Рио Фердинанд: Германия энг яхши футболчисини пляжга жўнатиб юборди

Англия терма жамоасининг собиқ ҳимоячиси Рио Фердинанд ЖЧ–2018 турнирида сенсацион натижа қайд этиб, гуруҳда қолиб кетган Германия терма жамоаси ва унинг бош мураббийи Йоахим Лёвни кескин танқид қилди.

Германия дастлабки турда Мексикага 0:1 ҳисобида ютқазди, кейин эса Швецияни қийинчилик билан 2:1 ҳисобида таслим қилди. Охирги турда эса кутилмаганда Жанубий Кореяга 0:2 ҳисобида мағлуб бўлди.

“Лерой Сане қани? Германия мухлислари ғазабда бўлса керак. Уларнинг энг яхши футболчиси ЖЧ–2018 га олиб келиниши ўрнига, ҳордиқ чиқариш учун пляжга жўнатиб юборилди”, – деб ёзди Фердинанд “Твиттер”даги саҳифасига.  

Маълумот учун, “Манчестер Сити” футболчиси Англия профессионал футболчилар ассоциацияси томонидан ўтган мавсумнинг энг яхши ёш футболчиси деб тан олинганди.