Ришарлисон «Тоттенхэм» билан шартномани бекор қилишга интилаяпти

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

«Тоттенҳэм» клуби ҳужумчиси, бразилиялик Ришарлисон яна ватанига қайтиш истагида экани маълум бўлди. Бу ҳақда GeGlobo нашри хабар бермоқда.

Манбага кўра, футболчи жамоа билан тузилган меҳнат шартномасини бекор қилиш масаласида қатъий туриб олган. Сабаби – у жорий мавсум учун Англия премьер-лигаси ва Чемпионлар лигаси рўйхатидан ўрин олмаган. Шу боис Ришарлисон «Тоттенҳэм» билан шартномани муддатидан олдин тўхтатиб, Бразилиянинг «Васко да Гама» клубига ўтишни истамоқда.

«Васко да Гама» Лондон клуби билан аллақачон алоқага чиққан ва Ришарлисон бўйича расмий сўров йўллаган. Бироқ «Тоттенҳэм» ўз ҳужумчиси учун 23,2 миллион евро миқдорида товон пули талаб қилган.

29 ёшли Ришарлисоннинг амалдаги шартномаси 2027 йил июнигача мўлжалланган. Шунга қарамай, томонлар ўзаро келишув асосида уни муддатидан олдин бекор қилиши эҳтимоли борлиги таъкидланмоқда.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!