Ривалдо финалда "Боруссия" ғалаба қозонишини айтди. Сабаб?
Ривалдо Чемпионлар лигаси финали учун ўз тахминини айтди.
"Мен анчадан бери "Реал" ва "Боруссия" финалда тўп тепишини ва якунда дортмундликлар ғолиб бўлишини айтганман.
Мадридликлар фаворит эканлигига шубҳа йўқ, аммо "асаларилар" чемпионлик учун курашда фаворит ва бу турнирда қийин ўйинларда қандай ҳараат қилиш кераклигини аллақачон кўрсатишган. Буни ПСЖга қарши беллашувда гувоҳи бўлдик.
Ҳа, "Реал" фаворит, аммо Дортмунд чемпион бўлади, деб ўйлайман", - деди "Барселона" ва Бразилия терма жамоасининг собиқ футболчиси.
Фикрлар