Road to Qatar: SPORTS.uz журналисти Қатардаги жаҳон чемпионати томон автомобилда йўлга чиқди

SPORTS.uz журналисти Азамат Умаров Ўзбекистон туризм вазирлиги билан ҳамкорликда ташкил қилинган автомобиллар кортежида Қатардаги жаҳон чемпионати учун йўлга чиққан. 89

Ушбу сафардан асосий мақсад туристларни Ўзбекистонга жалб қилишдир. Самарқанддан йўлга чиққан кортеж айни пайтда Қозоғистонга бўлиб турибди. У ердан денгиз йўли орқали Озарбайжон пойтахтига ва Баку шаҳридан Эронга йўлга чиқади. Эрондан яна денгиз йўли орқали Бирлашган Араб Амирликларига боришади. БААдан эса Саудия Арабистонига ва ниҳоят у ердан Қатарга етиб боришади.

 
 
 
 
 
Посмотреть эту публикацию в Instagram
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 

Публикация от SPORTS.uz (@sports.uz)

 

 

Сафар йўналиши қуйидагича:

Тошкент
Самарқанд
Бухоро
Нукус
Актау (Қозоғистон)
Баку (Озарбайжон)
Теҳрон (Эрон)
Исфаҳон (Эрон)
Бандар Аббас (Эрон)
Дубай (БАА)
Абу Даби (БАА)
Даммам (Саудия Арабистон)
Доха (Қатар)

 

 
 
 
 
 
Посмотреть эту публикацию в Instagram
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 

Публикация от Azamat Odilovich Umarov (@azamat.odilovich)

Сафарнинг масофаси тахминан 8 минг км атрофида бўлса, сарфланадиган вақт эса 12-15 кунни ташкил қилади. SPORTS.uz сайтининг барча ижтимоий тармоқлардаги саҳифасини кузатиб боринг. Insagram, Telegram, ва You Tube орқали сизларга сафардан қизиқарли маълумотлар бериб борамиз. Шунингдек, сизларга жаҳон чемпионатидан фотогалерея ва ажойиб видеолар жойлаб борамиз. 

Кузатинг, боиси, SPORTS.uz бу сафар ўзгача ишлайди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!