Роббен: Ўзимни 34 ёшдаман деб ўйламайман
Ads

Мюнхеннинг “Бавария” клуби вингери Арьен Роббен ҳамон юқори даражада футбол ўйнай олишини айтди. 34 ёшли футболчининг сўзларига кўра у ёшининг катта бўлиб қолганини ҳис қилмайди.

“Мен майдондаги ҳар бир дақиқадан завқ олишга ҳаракат қиламан. Баъзан мухлисларга тўла "Альянц Арена"да ўйнаш омад деб ўйлайман. Шу боис бу ерда ўтган ҳар бир учрашувдан роҳатланишингиз керак. Билмадим бу яна қанча вақт давом этади, лекин ҳозир ўзимни 34 ёшдек сезмаяпман. Мен ўзимним жудаям, жудаям яхши ҳис қиляпман. Умид қиламанки яна узоқ йиллар шундай бўлади”, - дейди голландиялик футболчи.

Маълумот учун, Роббен Бундеслиганинг ўтган 3та турида ўз ҳисобига 2та гол ёздириб қўйишга эришди.