Роберто Манчини Пирло ҳақида: Мураббийлик қилиш бу футбол ўйнаш эмас

Италия терма жамоаси бош мураббийи Роберто Манчини “Интер” - “Ювентус” (2:0) учрашувидан сўнг туринликлар устози Андреа Пирло ҳақида гапирди.

“Ҳатто қўл остингизда энг зўр футболчилар бўлса ҳам, мураббийлик қилиш бу футбол ўйнаш эмас. Аммо бу нормал ҳолат, мураббий аста-секин яхшиланиб боради”, - деди Манчини.

Эслатиб ўтамиз, Пирло “Ювентус”ни 2020 йилнинг ёзидан буён бошқариб келмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!