Робертсон:"Лабимга тўрт-бешта чок тушган"
Канадалик аралаш яккакураш жангчиси Жиллиан Робертсон Мишел Уотерсон устидан қозонилган ғалабадан сўнг соғлиги ва минимал вазндаги амбициялари ҳақида гапирди.
"Гарчи хозирда лабимга тўрт-бешта чок тушган бўлса-да, жисмоний жиҳатдан ўзимни яхши ҳис қиляпман. Хар жангда менинг яхшиланиб борганимни кўряпсиз. Мен ҳар куни ривожланиб боряпман. Тез орада аёллар ўртасидаги минимал вазнда чемпион бўламан”, – деди Робертсон.
Эслатиб ўтамиз, "UFC 303" турнирида Робертсон(14-8) ҳакамларнинг якдил қарори билан Уотерсон(18-13)ни мағлуб этди.
Фикрлар