Родри: Мени биринчи бўлиб "Реал" футболчиси табриклади
Яқинда "Олтин тўп"ни қўлга киритган “Манчестер Сити” клуби ва Испания терма жамоаси ярим ҳимоячиси Родри Эрнандес маросимдан сўнг биринчи бўлиб “Реал” ҳимоячиси Дани Карвахаль уни муборакбод этгани ҳақида гапирди.
“Маросимдан кейин менга биринчи қўнғироқ Карвахалдан келди. У мени “Олтин тўп” билан табриклади. Айни дамда у билан жуда яқинмиз, чунки иккаламиз ҳам тиззамиздаги жароҳатлардан даволаняпмиз", - деди испаниялик футболчи.
Эслатиб ўтамиз, бу йилги "Олтин тўп" мукофотини топшириш маросимига бирорта ҳам "Реал" вакили келмади. Якуний натижаларга кўра “Реал”нинг икки аъзоси - Винисиус Жуниор ва Жуд Беллингем кучли учликдан жой олди.
Фикрлар