Родри Моуриньога қандай рад жавобини берганини ошкор қилди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

“Барселона” ярим ҳимоячиси Родри ўтган ёзда уни “Қироллик клуби”га ўтишга кўндиришга уринган “Реал” клуби бош мураббийи Жозе Моуриньо билан қандай суҳбат бўлгани ҳақидаги саволга жавоб берди.

- Моуриньо сен билан мулоқот қилганини очиқчасига айтди. У сенга нима деди?

- Шахсий суҳбатни ошкор қилиш тўғри бўлмайди, деб ўйлайман. Аммо у менинг жамоага ўтишимни истаганини ва унга қандай фойда келтиришим мумкинлигини айтганини ошкор қилишим мумкин.

Мулоқотимиз жуда яхши ўтди. Қарор қабул қилганимдан кейин ҳам унга қўнғироқ қилиб, қизиқиши ва муносабати учун миннатдорлик билдирдим.

Менимча, у буюк мураббий. Буни фаолиятининг энг муваффақиятли даврларида қаерда ишлаган бўлса ҳам исботлаган. “Реал” эса бу Ла Лигада кучли рақиб бўлади, - деб Родрининг сўзларини келтирди Mundo Deportivo.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!