Родри “Олтин тўп” эгасига айланганидан кейин бирданига учта суперклубдан таклиф олди

2024 йилги “Олтин тўп” соврини “Манчестер Сити” ва Испания терма жамоаси ярим ҳимоячиси Родри Эрнандесга насиб қилди.

Нуфузли совринга эга бўлган футболчига дарров янги харидорлар чиқди.

Cadena Ser нашрининг маълум қилишича, таянч  ярим ҳимоячини “Реал”, “Барселона” ва “Бавария” ўз сафига қўшиб олмоқчи.

“Шаҳарликлар” эса, жамоанинг етакчи ўйинчиларидан ҳисобланган Родриго Манчестерда узоқроқ қолишини истаяпти. Улар испан футболчисига 2027 йилнинг ярмигача давом этадиган шартномани янгилашни ва ҳамкорлик муддатини узайтиришни таклиф қилмоқда.

Родри Эрнандес ёзда Испания миллий терма жамоаси билан Европа чемпионатида ғолиб чиқди. Мусобақанинг энг яхши ўйинчиси сифатида эътироф этилган чарм тўп устасининг трансфер суммаси 130 миллион еврога кўтарилди.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!