Родри “Олтин тўп”ни аслида ким олиши кераклигини айтди

“Манчестер Сити” ва Испания терма жамоаси ярим ҳимоячиси Родри “Олтин тўп”нинг навбатдаги соҳиби сифатида тарихга кирди.

Бироқ тажрибали футболчи бу нуфузли совринга лойиқ бошқа даъвогарлар борлигини ҳам тилга олди.

- Мен бу ерда Дани Карвахални эсга олишни истайман. У мен каби оғир жароҳат олди. Дани мен олган совринга муносиб.

Тез орада  бу жойда Ламин Ямаль туради.

Бугунги ғалаба нафақат менинг, балки испан футболининг, бу совринга муносиб бўлган лекин уни ҳали қўлга киритмаган кўплаб ютуғидир, - деди Родри.

“Олтин тўп” совринининг қолган юқори ўринларида Винисиус Жуниор, Жуд Беллингем, Даниэль Карвахаль ва Эрлинг Холанд қайд этилди.  

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!