Родри "Олтин тўп"ни қўлга киритгач: Кўпчилик футбол ғалаба қозонди деб айтди
"Манчестер Сити" клуби ва Испания терма жамоаси ярим ҳимоячиси Родри Эрнандес "Олтин тўп"ни қўлга киритгач, ўз фикрларини билдириб ўтди.
“Мен аёлим Лаурага раҳмат айтмоқчиман. У мен учун жуда муҳим инсон. Бугун бизнинг юбилейимиз. Кўпчилик менга бугун футбол ғалаба қозонди, деб айтди”, - деди испаниялик футболчи совринни қўлга киритгандан сўнг.
Эслатиб ўтамиз, "Реал"нинг бразилиялик ҳужумчи Винисиус Жуниор "Олтин тўп" учун овоз беришда иккинчи ўринни эгаллади. Дунёнинг энг яхши беш нафар футболчиси қаторига Жуд Беллингем, Дани Карвахаль ва Эрлинг Холанд ҳам кирди.
Маълумот учун, Родри "Олтин тўп" соҳибига айланган "Манчестер Сити" тарихидаги биринчи футболчига айланди.
Фикрлар