Родриго "Реал"нинг энг жаҳлдор ўйинчисини айтди
Жаҳли тез чиқади
«Реал» жамоаси ярим ҳимоячиси Родриго жамоада энг тез жаҳли чиқадиган футболчини айтди. У бу борада «Қироллик клуби» капитани Федерико Вальвердени алоҳида тилга олди.
«Жамоада энг тез жаҳли чиқадиган ўйинчи — Феде Вальверде», — деди Родриго клуб матбуот хизматига берган интервьюсида.
Эслатиб ўтамиз, ўтган мавсумда Вальверде машғулот пайтида Орельен Тчуамени билан муштлашиб қолган эди. Жароҳат олган уругвайлик футболчига шифокорлар ёрдами керак бўлган. Ҳар икки ўйинчи ҳам вақтинча жамоадан четлатилган, аммо ҳозирда улар яна асосий таркибга қайтган.
Изоҳлар (0)