Родрининг "Реал"га ўтишига бир киши жиддий қарши чиқяпти

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

«Манчестер Сити» ярим ҳимоячиси Родри келажакда «Реал» сафида тўп суришни орзу қилаётгани айтилмоқда. Аммо бу трансфер амалга ошиши жуда шубҳали. 

Сабаби – келишувга тўсқинлик қилаётган ягона омил маълум бўлди.

Футбол инсайдери Фабрицио Романо хабарига кўра, Родрининг Мадрид клубига ўтишига «Қироллик клуби»нинг янги бош мураббийи Жозе Моуриньо қарши чиқмоқда. Моуриньонинг фикрича, «Манчестер Сити» ёши ўтиб қолаётган футболчи учун жуда юқори нарх сўраяпти.

Илгари тарқалган маълумотларга кўра, «Сити» ўз ярим ҳимоячисини сотиш эвазига тахминан 100 миллион евро ишлаб топишни режалаштирар эди. Бироқ музокаралар жараёнида «шаҳарликлар» бу суммани 70 миллион евро атрофигача туширишга тайёр экани айтилмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!